Халқ таълими вазирига янги ўринбосар тайинланди

Халқ таълими вазирига янги ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ Ваҳобжон Туражанович Ражапов Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу кунга қадар Вахобжон Ражапов Фарғона вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази директори лавозимида ишлаб келган.