Халқаро гуллар фестивали 2021: "100 миллионга ҳам сотилмайдиган кактусларим бор"

Халқаро гуллар фестивали 2021:

Аввалроқ, Наманганда халқаро "Гуллар фестивали 2021" очилиш маросими бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

Наманган шаҳрида ўтказилаётган ушбу халқаро гуллар фестивалида кўргазмалар авжида.

Фестивал давомида 30, 40 йилдан буён гулчилик фаолияти билан шуғулланиб келаётган бир нечта меҳнатсеварларни учратдик. Улар орасида эътиборимизни ўзининг 1200 ҳилдан зиёд кактуслари билан тортган гулчи Мўминов Баҳромжоннинг сўзлари бизни ҳайратга солди:

– Бугунги кунда кактусларимнинг тури 1200 ҳилдан зиёд. Буларнинг энг қариси  61 ёшда. Aна ўша кактусимни 100 миллионга ҳам сотмайман, чунки у бебаҳо.

Фестивал давомида яна бир қанча гулчилар гулларининг гўзаллиги билан келган меҳмонларни ҳушнуд қилишди. Улар орасида 400, 300, 500 ҳилдан зиёд гулларни парвариш қилаётганлар жуда кўп.