Халқаро математика мусобақасида ўзбекистонлик талабалар 15 та медалга сазовор бўлди. Улардан 5 таси олтин

Халқаро математика мусобақасида ўзбекистонлик талабалар 15 та медалга сазовор бўлди. Улардан 5 таси олтин

2021 йилнинг 2-8 август кунлари университет талабалари ўртасидаги 28-Халқаро математика мусобақаси IMC - International Mathematics Competition)  онлайн бўлиб ўтди. Ушбу олимпиадада 55 дан ортиқ давлатлардан 592 нафар талабалар иштирок этди.

Жумладан, Massachusetts Institute of Technology, Stanford University, Carnegie Mellon University (АҚШ), Saint-Petersburg State University, Moscow Institute of Physics and Technology (Россия), Rheinische Friedrich-Wilhelms-Universität Bonn, Georg-August-Universität Göttingen (Германия), University of Cambridge, University College London, Imperial College London, University of Manchester (Буюк Британия) ва бошқа нуфузли университетлардан талабалар иштирок этишди.

Ўзбекистон терма жамоаси номидан сараланган 17 нафар талаба ҳам ушбу олимпиадада муносиб иштирок этиб, 100 фоизлик натижа кўрсатди.

Талабаларимиз Халқаро Математика олимпиадасида 5 та олтин, 6 та кумуш, 4 та бронза медаль ва 2 та фахрий ёрлиқ қўлга киритишди.

Ғолиб талабаларимиз билан танишинг.

Олтин медаль:

  • Ўзбекистон миллий университети талабаси — Абдушукур АҲАДОВ;
  • Ўзбекистон Миллий университети талабаси — Жасурбек ИМОМОВ;
  • Ўзбекистон Миллий университети талабаси — Мафтуна САМАТБОЕВА;
  • Урганч давлат университети талабаси — Исломбек ИСМОИЛОВ;
  • Қорақалпоқ давлат университети талабаси — Камал САДИКОВ.

Кумуш медаль:

  • Ўзбекистон Миллий университети талабаси — Шаҳзод ҚУРОҚБОЕВ;
  • Ўзбекистон Миллий университети талабаси — Дониёр ЯЗДОНОВ;
  • Ўзбекистон Миллий университети талабаси — Жаҳонгир ТУРАЕВ;
  • Ўзбекистон Миллий университети талабаси — Жаҳонгир НОРБОЕВ;
  • Ўзбекистон Миллий университети талабаси — Даврбек ОЛТИБОЕВ;
  • Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси — Абдумалик АБДУҚАЮМОВ.

Бронза медаль:

  • Ўзбекистон Миллий университети талабаси — Лазиз АБДУЛЛАЕВ;
  • Ўзбекистон Миллий университети талабаси — Нилуфар РАЖАБОВА;
  • Гулистон давлат университети талабаси — Олимжон ЖАЛИЛОВ;
  • Ўзбекистон Миллий университети талабаси — Жаҳонгир ТУРСУНБОЕВ.

Шунингдек, Ўзбекистон Миллий университети талабалари Жавоҳир ИСКАНДАРОВ ва Нодирбек ҒАФФОРОВлар фахрий ёрлиққа сазовор бўлишди.

Бундан ташқари, Қарши давлат университети талабалари ҳам якка тартибда мустақил иштирок этиб, Асрор ЖАББОРОВ бонза медаль, Жаҳонгир ХОЛМОНОВ ва Сардор САИДОВлар махсус сертификатга эга бўлишди.