Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Халқаро ва миллий сертификатга эга мактаб ўқитувчиларига 50 фоизгача устама тўланади
17.09.2022 20:54,  
91

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб халқаро ёки миллий сертификатга эга бўлган мактаб ўқитувчиларига 50 фоизгача устама берилади

2022 йил 11 майдаги Ўзбекистон Реқпубликаси Президентининг ПФ-134 сонли фармонига кўра, жори йилнинг 1 сентябридан бошлаб умумтаълим фанлари бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама тўланади:

халқаро тан олинган ва унга тенглаштирилган миллий сертификатга эга бўлган педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;

халқаро талабларга жавоб бермайдиган миллий сертификатга эга бўлган педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида.

Шунингдек, педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама сертификат амал қилиш муддати давомида, лекин уч йилдан кўп бўлмаган вақт мобайнида тўланади.

Агар ўқитувчи умумтаълим фанлари бўйича бир нечта сертификатга эга бўлса, юқорироқ фоизли устама берувчи сертификат бўйича устама тўланади.

Ушбу тизимни йўлга қўйиш бўйича Халқ таълими ҳамда Молия вазирликларининг 2022 йил 29 июлдаги 34-сонли қўшма қарори қабул қилинган ва сертификатлар учун қўшимча устамаларни тўлаш 1 сентябрдан жорий этилган.

Шунингдек, информатика ва ахборот технологиялари, физика, география ва тарих фанларидан ҳам миллий сертификация синовларини ўтказиш бошланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан