Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистонга $375 млн қарз ажратди

Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистонга $375 млн қарз ажратди

Халқаро валюта жамғармаси директорлар кенгаши жорий йилнинг 18 май куни Коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига салбий таъсирини юмшатиш учун Ўзбекистон Республикасига 375 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги имтиёзли қарз маблағлари ажратилишини тасдиқлади. 

Мазкур маблағлар Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасини тўлдиришга йўналтирилади. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров Twitter аккаунтида хабар қилди.