"Хатирчи текстил" муаммоларини Бош вазир ўринбосари Сардор Ўктамович назоратга олди

Президент топшириғи билан амалга оширилган "Хатирчи текстил" муаммоларини Бош вазир ўринбосари Сардор Ўктамович назоратга олди

Куни кеча Навоийлик тадбиркор Завқиддин Махмудовнинг мурожаатлари билан "Хатирчи текстил" корхонасида бўлгандик. 

1.500 нафар ишчи ўринлик йирик лойиҳа ўтган йили бир ой ишладию, шундан сўнг тўҳтади. 

Аввало 2017 йилдан бери "Хатирчи текстил" жойлашган кичик саноат зонасига электр энергияси учун битагина постанция қурилмаслиги, мавжуд 5000 киловатт электр тармоғини шу кунгача корхонага берилмасдан, сунъий равишда яшириб келиниши, "Асакабанк" валломатларининг шубҳали "ўйин" лари Президент топшириғи билан очилган текстилнинг 100 фоиз қувват билан ишлаб кетишига тўсқинлик қилган. 

Бош вазир ўринбосари Сардор Умрзоқов Навоийда тадбиркорлар билан учрашувда бу масалалар очиқ ойдин айтилди. Мурожаат назоратга олинди. Натижасини эса кузатиб борамиз.