Хайрулла Ҳамидов: Аталанта, қоч, Элдорадо келяпти...

Хайрулла Ҳамидов: Аталанта, қоч, Элдорадо келяпти...

ПУЛТНИ ОЛ, 22:00 БЎЛДИ..!

Бугун "Женоа" 18-тур учрашувида "Аталанта" меҳмони бўлмоқда. Ана шу учрашув ҳақида футбол мутахассиси Хайрулла Ҳамидов ўз фикрларини билдириб ўтди.

Хуллас, кечаги сўров натижаси ёмон чиқмади (баъзилар қайси ўйинни бериш учун қўйилган сўров деб ўйлашибди), Бергамодаги ўйинга қизиқувчилар сони кутганимдан кўпроқ чиқди.Лекин ҳеч ўйламаган эканман, услуби ўта ёқимли бўлган, Италиянинг халқ чемпиони - "Аталанта" клубини рақиб сифатида кузатиб шарҳлашга тўғри келаркан. Ахир, унга қарши "Женоа"миз тўп сурадику:)

Элдор Шомуродов кубок ўйинида асраб қўйилганидан бу баҳсда асосийда тушади деган юз фоизлик ишонч бор. Ўйин "Энфилд"даги даҳшатли учрашув билан деярли параллел бўлса-да, ўша учрашувга-да зўр рақобатчи бўла оляпти.Мухлисларга маслаҳатим: АПЛ жангидан ярим соат роҳатланишсин, 22:00да нима қилишни менсиз ҳам билишади:)

Аталанта, қоч, Элдорадо келяпти...