Xiaomi ўз логотипини ўзгартирди

Xiaomi ўз логотипини ўзгартирди

"Terabayt.uz" нашри "Xiaomi"га таяниб ёзишича, «Хитойча Apple» ўзининг логотипини ўзгартирди. Янгича дизайндаги компания логотипи «Барҳаёт» («Alive») деб номланиб, япон график дизайнери Кеня Хара томонидан тайёрланган.

Асосий ўзгариш логотип четларининг юмалоқлаштирилгани ва «Xiaomi» ёзувининг янгича, кўзга янада хуш ёқувчи шрифтда ёзилганида кўринади.