Хитой 2020 йилда 220 млрд.дан ортиқ «маска» экспорт қилди

Хитой 2020 йилда 220 млрд.дан ортиқ «маска» экспорт қилди

Хитой 2020 йилда дунёнинг 200дан зиёд мамлакатига 220 миллиарддан ортиқ тиббий ниқоб экспорт қилган. Бу ҳақда ХХР савдо вазири ўринбосари Цянь Кемин маълум қилди.

Унинг айтишича, яна 2,3 млрд. ҳимоя кийими ҳамда тестлар учун 1 млрд. реактивлар ҳам четга сотилган.

Ҳукумат аъзосининг айтишича, Хитой эпидемияга қарши воситаларни етказиб берувчи энг йирик давлат сифатидаги мақомини фаол ривожлантириб боряпти.

2020 йилда ХХР иқтисодиёти 2,3 фоиз ўсди. Иқтисодий юксалишда охирги тўрт йилда энг кам кўрсаткич қайд этилган бўлсада, Хитой коронавирус пандемияси пайтида бу борада ижобий натижага эришган ягона йирик давлатга айланди. 

Масалан, ўтган йили АҚШда ЯИМ ҳажми 3,5 фоиз тушиб кетди. Бу 1946 йилдан бери кузатилган энг йирик пасайишдир. Россияда эса бу миқдор 4 фоизни ташкил этди.