Хитой бирданига 22 та вакцинани синовдан ўтказади

Хитой бирданига 22 та вакцинани синовдан ўтказади

Бу ҳақда Хитой Халқ Республикасининг озиқ-овқат ва фармацевтика бўйича давлат бошқармаси вакили Юань Лин маълум қилди. «ХХР озиқ-овқат ва фармацевтика давлат бошқармаси беш хил технология асосида ишлаб чиқарилган 22 та COVID-19 вакцинасининг клиник синовларини аллақачон маъқуллаган», — деди Юань Лин Пекиндаги матбуот анжуманида.

Таъкидланишича, COVID-19’га қарши вакциналарнинг тўрттасини шартли равишда бозорга чиқариш учун рухсат берилди, яна учтаси мамлакатда фавқулодда фойдаланиш учун тасдиқланди.

ХХР бош эпидемиологи Чжун Наншаннинг сўзларига кўра, мамлакатда аденовирусли векторга асосланган вакциналар ва нофаол вакциналар энг тезкор равишда ишлаб чиқилмоқда.

Шунингдек, у тадқиқотларда қатнашган кўнгиллиларни клиник синовлардан сўнг кузатиб бориш зарурлигини таъкидлади, бу одатда бир йилдан икки йилгача давом этади, аммо COVID-19 тарқалиш тезлиги ва кўламини ҳисобга олган ҳолда ушбу касалликка қарши вакциналар бозорга одатдагидан тезроқ киради.