Хитой Ер учун хавфли астероидларни зарарсизлантиради

Хитой Ер учун хавфли астероидларни зарарсизлантиради

CNSA раҳбари ўринбосарининг айтишича, Хитой Ер учун хавфли астероидларни зарарсизлантиради. Бу ҳақда «Tacc» манбаси хабар бермоқда.

Хитой Миллий космик бошқармаси (CNSA) раҳбари ўринбосари Ву Yanxua агентлик Ер учун хавф туғдирувчи астероидларни зарарсизлантириш лойиҳасини ишлаб чиқаётганини ва уни яқин йилларда амалга оширишини маълум қилди.

«Биз беш йиллик режа (2021-2025) охиригача ёки 2025-2026 йилларда Ерга хавф туғдирувчи ҳар қандай астероидни яқин масофадан кузатиш технологияларини синовдан ўтказишга ҳаракат қиламиз. Уларнинг ёрдами билан биз тўқнашувни амалга оширамиз, бунинг натижасида бу самовий жисм ўз орбитасидан ажралади», деди CNSA раҳбари ўринбосари.

Унинг қўшимча қилишича, ерости ва космик тизим яратиш режалаштирилган бўлиб, унинг вазифаси сайёрага потенциал хавф туғдирувчи ҳар қандай объектлар ҳақида эрта огоҳлантиришни таъминлашдан иборат. Шу билан бирга, бу жисмларнинг Ерга етиб боришини олдини олиш учун технологиялар ишлаб чиқилади.

Аввалроқ Канаданинг Ғарбий Онтарио университети олимлари 2011 йилда Лабрадорда топилган тош Ер юзасида қайд этилган энг юқори ҳароратда – 2370 даража Цельсийда ҳосил бўлганини исботлаган эди. Бунга 36 миллион йил аввал астероиднинг қулаши сабаб бўлган.