Хитой ҳукумати Қирғизистон иқтисодиётига кўмак бермоқчи

Хитой ҳукумати Қирғизистон иқтисодиётига кўмак бермоқчи

Foto.UzA

Хитой ҳукумати Қирғизистон иқтисодиётига кўмак сифатида 350 миллион юан ажратишни режалаштирмоқда. “REGNUM” хабарида айтилишича, бу ҳақда Қирғизистон ташқи ишлар маҳкамаси маълумот берган. Икки давлат ташқи ишлар вазирларининг Сиандаги учрашувида шу ҳақда сўз борган.

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И ўзининг қирғизистонлик ҳамкасби Руслан Қазақбаевга Хитой Қирғизистоннинг давлат қарзларини қайтаришини ортга суриш ва қўшимча маблағ ажратишга қарор қилишини айтди.

Шунингдек, қирғиз халқига инсонпарварлик ёрдами тариқасида 15 минг дозадаги Хитойнинг коронавирусга қарши  вакцинаси етказилишини маълум қилган.