Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой инженерлари магнит ёстиқчада ҳаракатланувчи поезд ясайди
24.10.2016 20:34,  
17

Магнит ёстиқча, бошқача айтганда маглев (инг. magnetic levitation) электромагнит майдон ҳисобига ишлайди. Хитой вагон қурилиш корпорацияси China Railway Rolling Stock Corporation (CRRC) поездни тайёрлашга киришди. Поезд соатига 600 км тезликда ҳаракатланади. У трансчегаравий ташиш ишларини амалга оширади. Бу ҳақда "Carzone" ёзмоқда.

Бундан ташқари, CRRC соатига 200 км тезликда юрадиган маглев ясамоқчи.

Хитой поезди дунёдаги энг тезкор поездга айланиши кутилмоқда. Аммо апрел ойида японларнинг Central Japan Railway Co. (JR Central) темир йўл компанияси магнит ёстиқчадаги поезднинг янги тезлик рекордини ўрнатиб хитойликларни доғда қолдирди – 603 км/соат.

Маглев тизимининг иш тартиби поезд ва темир йўл состави орасида юқори ҳароратли ўта ўтказгичлар воситасида кучли магнит майдони ҳосил қилишга асосланган. Ҳаракатланиш чоғида поезд релсга тегмайди, аэродинамик қаршилик ҳисобга тормозланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан