Хитой провинцияларидан яна бирида COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари қайд этилди

Хитой провинцияларидан яна бирида COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари қайд этилди

11 сентябрь куни Хитойда мамлакат ичидаги яна бир ҳудуд – Фуцзян провинцияси COVID-19 ўчоқларидан бирига айланди. Бу ҳақда Хитой соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси ахборотига таяниб, «Интерфакс» хабар берган.

Хабарга кўра, 11 сентябрь куни Фуцзян провинциясининг Путян ҳамда Сюанчжоу шаҳарларида жами 19 та коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ локал тарқалиш ҳолати кузатилган.

Ортда қолган бир сутка ичида мамлакатда жами 46 та касалланиш ҳолати қайд этилган, касалланганларнинг 26 нафари хориждан келган фуқаролар бўлган.