Хитой раҳбари хотинчалиш эркакларга қарши қатъий талаб билан чиқди

Хитой раҳбари хотинчалиш эркакларга қарши қатъий талаб билан чиқди

Хитой Коммунистик партияси раҳбари Си Цзиньпин барча телерадио компанияларга хотинчалиш эркакларни эфирга чиқаришни тақиқлади. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Ёшлар орасида оммалашган шоулар ўрнига Хитой ҳукумати дастурларни «Хитой анъанавий маданияти, инқилобий маданияти ва илғор социалистик маданиятини тарғиб қилишга» ундамоқда.

Миллий телевидения ва радио маъмурияти Хитой компаниялари «хотинчалиш эркаклар ва бошқа ғайритабиий эстетикани узил-кесил йўқотиши» зарурлигини маълум қилди. Расмийлар хитойлик эстрада юлдузлари Жанубий Корея ва Япония машҳурларидан андаза олиб, ёшларга ёмон ўрнак кўрсатиши мумкинлигидан хавотирда.