Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитой Тайванда ҳарбий машғулотлар ўтказишга қарор қилди
16.04.2022 21:32,  
228

Хитой Халқ-озодлик армияси АҚШ конгрессменларининг оролга ташрифи фонида Тайван ҳудудида ҳарбий машғулотлар ўтказишга қарор қилди.

Бу ҳақда НОАК жанговар қўмондонлигининг шарқий зонасига таяниб, бир қатор ОАВ хабар бермоқда.

“15 апрель куни Хитой Халқ озодлик армиясининг Шарқий зона қўмондонлиги Шарқий Хитой денгизи ва Тайвань ороли атрофида кўп мақсадли жанговар патруллар ташкил этиш, денгиз ва ҳаво машқларини ўтказиш учун ҳарбий кемалар, бомбардимончи, қирувчи самолётлар ва бошқа кучларни юборди”, - дейилади баёнотда.

АҚШ президенти Жо Байденнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливаннинг айтишича, Вашингтон Тайбэйнинг Пекин билан куч орқали бирлашишига йўл қўймаслик учун Тайвань мустақиллигини қўллаб-қувватлаш учун барча чораларни кўради.

“АҚШ учун Украина ва Тайвандаги вазият бир хил эмас. Бизнинг давлат сиёсатимиз шундан иборатки, биз бу (қайта бирлашиш) ҳеч қачон содир бўлмаслиги учун барча чораларни кўрамиз”, деган у.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан