Хитой ТИВ раҳбари коронавирус келиб чиқиши жумбоғига аниқлик киритди

Хитой ТИВ раҳбари коронавирус келиб чиқиши жумбоғига аниқлик киритди

Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Хинҳуа агентлиги ва ХХР Марказий телевидениесига берган интервюсида ўтказилаётган тадқиқотларнинг аксарияти, коронавирус пандемияси бутун дунё бўйича алоҳида ўчоқларда юзага келганини кўрсатмоқда, дея маълум қилди.


"Хитойни номаълум вирус забт этганида, у эпидемиологик суриштирув учун тезкор чораларни қабул қилди, патогенни аниқлаш ва муҳим маълумотларни чоп этиш, шу жумладан вирус кетма-кетлигини аниқлаш ишларини олиб борди", - деб айтган дипломат. Ван И сўзларидан РИА Новости ХАА иқтибос келтирмоқда.
Бундан ташқари, Хитой COVID-19 касаллиги ҳақида маълум қилган биринчи давлат бўлди, дея эслатиб ўтди ХХР ТИВ раҳбари.
"Биз дезинформасияга қарши кураш, ушбу ҳолатни сиёсийлаштириш ва стигматизасияга қарши курашда олд қаторларда турдик. , Биз пандемияга қарши курашдаги объектив баён ва коллектив хотира ёлғон билан бузилмаслигини таъминлаш учун қатъий эдик", - деди у.


2019 йилнинг 31-декабрида Хитой ҳукумати ЖССТга Хубей вилоятининг Ухан шаҳрида номаълум пневмония авж олгани тўғрисида хабар берди. Касаллик қўзғатувчиси COVID-19 дея ном берилган янги турдаги коронавирус эди. 11 март куни ЖССТ коронавирус инфексияси тарқалишини пандемия деб эълон қилди.
Ташкилот маълумотларига кўра, касаллик дунё бўйича 82 миллионга яқин кишига юққан. Джонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, вирусни юқтирганлар сони дунёда 84 миллионга етган. Инфексияланганлар сони бўйича АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилия етакчи ўринда бормоқда. Кейинги ўринларда Россия, Франсия, Британия, Италия, Испания, Германия ва Колумбия келмоқда.