Хитой уйғурларнинг туғилишини назорат қилиб, уларнинг сонини камайтирмоқчи

Хитой уйғурларнинг туғилишини назорат қилиб, уларнинг сонини камайтирмоқчи

Келгуси 20 йилда Шинжон жанубидаги уйғурлар ва бошқа этник озчилик миллат вакилларининг туғилиши йилига 2,6 млндан 4,5 млнгача камайиб кетиши мумкин. Бунга Хитой сиёсати сабаб, дейди германиялик тадқиқотчи Aдриан Зенз.

Шинжонда 2017–2019-йилларда уйғурларнинг туғилиш кўрсаткичи 50,1 фоиз пасайган.

Уйғур ишчиларини бошқа ҳудудларга кўчириш, оилаларни айириш, тахминан 1 млн уйғурни қайта тайёрлаш лагерларига жойлаштириш орқали Хитой уйғурларни демографик назорат қиляпти. Бу сиёсат – туғилиш кўрсаткичига таъсир кўрсатадиган узоқ муддатли режа, деб ҳисоблайди Aдриан.

Уйғурлар ҳозир 9,5 млн атрофида. Туғилиш назорати олиб борилса, улар 2040-йилда атиги 8,6–10,5 млн бўлиши мумкин. Тадқиқот эълон қилингач, Хитой ҳукумати Зензни "ёлғон ахборот тарқатишда" айблади.