Хитой ва Россия етакчилари Хитойда АЭС қурилишининг янги босқичига старт берди

Хитой ва Россия етакчилари Хитойда АЭС қурилишининг янги босқичига старт берди

Foto.UzA

Россия Президенти Владимир Путин ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин видеоконференция орқали мулоқот қилди. Учрашувда томонлар Хитойда атом электр станциясининг янги блокини қуриш масаласини муҳокама қилган.

Учрашув асносида икки мамлакат раҳбарлари Цзянсу провенциясидаги “Тяньвань” АЭСнинг еттинчи блоки ва Ляонин провинциясидаги “Сюйдапу” АЭСнинг учинчи босқичини қуришга рухсат берди.

Эслатиб ўтамиз, атом электр станцияси қурилиши билан боғлиқ иккала лойиҳа ҳам Россия томонидан амалга оширилади. Айниқса, Тяньвань AЭС Россия ва Хитой ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг рамзи ҳисобланади.

Хитойнинг “Жэньминь жибао” газетаси ёзишича, 2021 йилда Россия ва Хитой ўртасида яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида имзоланган шартноманинг 20 йиллиги кенг миқёсда нишонланади.