Хитойда баъзи жонзотлар истеъмоли тақиқланди

Хитойда баъзи жонзотлар истеъмоли тақиқланди

Коронавирус панемияси инсониятни баъзи ёмон одатлардан ҳам воз кечишга ундамоқда. Жумладан, COVID-19  дастлаб ҳайвонларда мутацияга учраб, одамларга юққани мутахассисларни зарур чоралар кўришга мажбур этяпти. 

Хусусан, энди Хитойда ит, мушук, кўршапалак каби бир қатор жонзотларни истеъмол қилиш расман тақиқланди. Бу қарор Хитой Халқ Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан коронавирус пандемиясига қарши кураш самарадорлигини ошириш мақсадида қабул қилинди. 

Чеклов бутун мамлакат бўйлаб амал қилиши, айтиляпти. Ит, мушук ва енот(ракун)лар уй ҳайвонлари рўйхатига киритилиши сабабли уларни мўйнаси учун сўйишга ҳам тақиқ қўйилди.