Хитойда бир суткада 930 нафар коронавирус юқтирган кишилар тузалиб кетди

Хитойда бир суткада 930 нафар коронавирус юқтирган кишилар тузалиб кетди

Ўтган суткада Хитойда 930 нафар коронавирус юқтирган беморлар тузалиб, уйларига рухсат берилди. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси соғлиқни сақлаш қўмитаси хабар қилди.

Маълумотларга кўра, кеча Хитойда коронавирус юқтириб олиш бўйича 21 та ҳолат қайд этилган.

Хитойда жами 80881 киши коронавирусни юқтириб олган. Эпидемия бошланганидан бери жами 68869 киши тузалиб кетган.