Хитойлик 13 нафар етакчи экспертлар муаллифлигида Ўзбекистон Президенти ҳақида «Президент Мирзиёев. Ўзбекистондаги ислоҳотлар даври архитектори» номли китоб хитой тилида нашр этилди. Бу ҳақда Синхуа агентлиги хабар берди.
Китоб «Шицзе чжиши чубаньшэ» («Дунё ҳақида билим») нашриётида чиқарилди. Унда Ўзбекистондаги ислоҳотлар, мамлакатнинг Марказий Осиё хавфсизлиги масаласидаги ўрни ҳақида эксперларнинг хулосалари тақдим этилган.
Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикасидаги элчиси Бахтиёр Саидовнинг айтишича, мазкур китоб Хитой билан икки томонлама стратегик ҳамкорликни ривожлантириш учун ҳам хизмат қилади.
Китоб тақдимотида CIIS директори Ци Чжэнхун, Евросиё масалалари бўйича ХХРнинг махсус вакили Ли Хуэй, Хитой ташқи ишлар вазирининг соби ўринбосари Чжан Дэгуан иштирок этди.