Хитойдан навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етиб келди

Хитойдан навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етиб келди

Жорий йилнинг 12, 13, 14 май кунлари Тошкент халқаро аэропортига Хитой ҳукуматидан Ўзбекистонга коронавирус эпидемияси билан курашиш учун инсонпарварлик ёрдамининг бир қисми етиб келди.

Вазни 12 тоннани ташкил қилган ёрдам юклари таркибида тиббиёт ҳимоя кийимлари, жарроҳлик ниқоблари, ҳимоя кўзойнаклари ва масофавий электрон термометрлар мавжуд.

Хитой июнь ойида яна Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами юкларини юборишни режалаштиряпти.