Хитойнинг Марсга юборган қурилмаси “қизил сайёра”дан тасвирлар жўнатди

Хитойнинг Марсга юборган қурилмаси “қизил сайёра”дан тасвирлар жўнатди

Хитой космик бошқармаси Қизил сайёра – Марсдан олинган суратларни намойиш этди.

Тасвирлар Марсдаги “Тяньвэнь-1” миссияси томонидан юборилган.  

Тасвирда “Zhurong” қурилмаси ҳаракати қизил сайёранинг манзаралари акс этган.  

Эслатиб ўтамиз, “Тяньвэнь-1” космик қурилмаси 2020 йилнинг 23 июлида Вэньчан космодромидан учирилганди.

 У саккиз ойлик парвоздан кейин февралда Марсга қўнганди.  

Айтиш жоизки, 15 майда “Чжучжун” марсоходи ҳам қизил сайёрага қўниб июнда тасвирларни узата бошлаганди.