Хизмат пайтида ухлаб, сўнг фуқарога номақбул ҳаракатлар қилган «ГАИ» юзасидан маълумот берилди

Хизмат пайтида ухлаб, сўнг фуқарога номақбул ҳаракатлар қилган «ГАИ» юзасидан маълумот берилди

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори А.Жўрақулов Янгиҳаёт туманида «Ласетти» хизмат автомобилининг салонида ухлаб ётган вақтида фуқаро томонидан тасвирга олинган.

ЙПХ инспектори автомобилдан тушиб номақбул ҳаракатлар қилиб, тилини кўрсатган, сўнг тамаки махсулотини истеъмол қилганлиги видеода акс этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.