Холанд «Барселона»га ўтадими?

Холанд  «Барселона»га ўтадими?

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг агенти Мино Райола футболчининг "Барселона"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди. 

Аввалроқ "кўк-анорранглилар" президентлиги учун даъвогар бўлган Эмили Русонинг маслаҳатчиси: «Биз Холандни қўлга киритиш шартларини биламиз. Агар сайловда ғолиб чиқсак, эртаси куни Райолага қўнғироқ қиламан ва унинг шартларини қабул қиламиз. Мен унга бу ҳақда айтдим», деган эди.

«Ёлғон хабар! Мен «Барселона» президентлиги учун бирорта номзод билан Холанд масаласида гаплашмадим ва гаплашмайман ҳам. Агар январь ойида янги президент сайланса, у менга қўнғироқ қилиши мумкин», – деди Райола.

Манба. Stadion.uz