Хоразм вилояти прокурори Наманганга прокурор этиб тайинланди

Хоразм вилояти прокурори Наманганга прокурор этиб тайинланди

Наманган вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев, вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов иштирок этди. 

Бош прокурор ўринбосари этиб тайинланган вилоятнинг собиқ прокурори Акмалхўжа Мавлоновнинг хизматлари алоҳида эътироф этилиб, иззат-икром билан кузатилди. 

Жаҳонгир Ҳотамов 2016—2017-йилларда Жиззах вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари,  2017—2018-йилларда Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари бўлган. 

У 2018 йил февралидан  ҳозирга қадар Хоразм вилояти прокурори лавозимида ишлаб келаётганди.