Хоразм вилоятига янги прокурор тайинланди

Хоразм вилоятига янги прокурор тайинланди

Хоразм вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев, вилоят ҳокими Фарход Эрманов иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида ишлаб келаётган Қудратходжаев Ботир Бахромович Хоразм вилоятига прокурор этиб тайинланди.

Ботир Қудратходжаев бунгача Тошкент шаҳри прокурори бўлган (2016−2017), ундан аввалроқ Сурхондарё вилояти прокурори вазифасини бажарувчи, вилоят прокурори бўлиб ишлаган (2014−2016). 

У 2017 йил июнидан  ҳозирга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида ишлаб келаётганди.  

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил февралидан  ҳозирга қадар Хоразм вилояти прокурори лавозимида ишлаб келаётган Жаҳонгир Ҳотамов Наманганга прокурор этиб тайинланди.