Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хоразмча тендер. «Замҳоким»нинг укасига тегишли компания 20 млрд сўмлик давлат буюртмасини ютган
28.12.2020 18:49,  
385

Телеграмдаги «davletovuz» канали ўз суриштирувларини давом эттириб, Андижон ва Жиззах ортидан Хоразмдаги ҳолатни очиқлади.

Хоразм вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Қурбанов Бахром Шарипович тайинланганига ҳали кўп бўлгани йўқ. Бу лавозимда 2020 йилнинг мартидан бери ишлаб келади. У вилоятда қурилиш комплексида пудрат, лойиҳа ишларига бўлган давлат буюртмасини тендер асосида жойлаштиришни, шунингдек унинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди.

Шу йилнинг 25 июнь куни Қурбанов Бахром Шарипович раислигида Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги перинатал марказини реконструкция қилиш бўйича тендер савдо комиссияси мажлиси бўлиб ўтади. Комиссия қиймати 20 млрд сўмдан ортиқ бўлган иншоотни қуриш учун «Bunyodkor» МЧЖни ғолиб сифатида танлаб олади. Мазкур корхона улушлари, юридик шахслар реестрига кўра, тўлиғича Курбанов Улугбек Шариповичга тааллуқли. Биздаги маълумотларга кўра, у вилоят ҳокими ўринбосари, тендер комиссияси раиси Бахром Қурбановнинг яқин қариндоши — укаси ҳисобланади.

Мазкур компания, шунингдек, Урганч шаҳар Ашхобод маҳалла фуқаролар йиғинидаги ичимлик сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича тендерда ҳам ғолиб бўлган. Тендер натижалари 2020 йил сентябрь ойида эълон қилинган. Қарийб 7 млрд сўмлик объект бўйича тендер комиссияси раиси Уй-жой ва коммунал хўжалик вазири бўлган, лекин у йиғилишда «узрли сабабларга кўра қатнаша олмаган».

«Бизнинг-ча, назорат органлари мазкур компаниянинг Бахром Қурбановнинг эски лавозимларда ишлаган пайтида олган буюртмаларини ҳам ўрганиб кўриши лозим», қайд этади блогер.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан