Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хоразмда 19 ёшли келин молхонада ўзини осган ҳолда топилди
10.04.2021 21:08,  
1397

Ижтимоий тармоқларда келиннинг ўз жонига қасд қилишига унинг ўлимидан аввал эри, қайнакаси ва қайнотаси томонидан дўппослангани туртки бўлгани, бунга сабаб сифатида эса келин уйидагилардан бесўроқ аммасининг туғилган кунига кетгани ва йўлкирага қўшнидан 5 минг сўм пул қарз олгани айтилмоқда.

Бош прокуратуранинг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдиновдан олинган маълумотга кўра, 2002 йилда туғилган, Шовот тумани Катқалъа маҳалласида яшаган Мухлиса Қадамбоева 1 апрел куни соат 11:00ларда ўз уйининг молхонасида ёғоч тўсинга ўзини осиб, ўз жонига қасд қилган.

Ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида Республика суд-тиббий экспертизаси илмий-амалий марказига суд-тиббий экспертиза тайинланиб, мурда текширувдан ўтказилган.

Дастлабки экспертиза маълумотида Мухлиса Қадамбоеванинг ўлими сабаби сифатида ўзини ўзи осиши натижасидаги асфикция ҳолати келтирилган.

Шунингдек, Ҳаёт Шамсутдинов марҳуманинг дўппослангани ҳақида аниқ маълумотга эга эмаслигини, ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини ва текширув натижалари ҳақида маълумот берилишини билдирди.

Маълум бўлишича, Мухлиса Қадамбоева 2020 йил октябрь ойида 2001 йилда туғилган М.Янгибоев билан турмуш қуриб, унинг оиласи билан Катқалъа маҳалласида истиқомат қилиб келган.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 103-моддасида шахсни қўрқитиш, унга раҳмсиз муомала қилиш ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситиш натижасида уни ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан