24 май куни Хоразм вилояти, Янгиариқ туманида 1982 йилда туғилган шахс Nexia автомашинасида «Янгиариқ – Хонқа» йўлининг четида бораётган, 11-синф битирувчилари бўлган 6 нафар ўқувчини уриб юборди.
Ҳодиса оқибатида 3 нафар мактаб ўқувчиси ҳодиса жойида, 1 нафари эса шифохонада вафот этган. Яна 2 нафар бола шифохонага ётқизилган.
Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.