Хоразмда 82 ёшли фуқаро каналга тушиб кетди

Хоразмда 82 ёшли фуқаро каналга тушиб кетди

еча, 7 июль куни Хоразм вилояти Шовот туманида 82 ёшли фуқаро эҳтиётсизлик оқибатида “Қиёт” маҳалласидан оқиб ўтувчи каналга тушиб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, ушбу ҳудудда профилактик тадбирларни олиб бораётган туман Фавқулодда вазиятлар бўлими инспектори ҳодисани кўриб қолиб, дарҳол қутқарув ишларини амалга оширган. Фуқаро сувдан олиб чиқилиб, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Маълумот ўрнида, бу Хоразмда каналга тушиб, чўкиб кетиш ҳодисаларининг биринчиси эмас.