Хоразмда бир оиланинг 5 аъзоси ис газидан заҳарланди. Эр-хотин ва бир фарзанд вафот этди

Хоразмда  бир оиланинг 5 аъзоси ис газидан заҳарланди. Эр-хотин ва бир фарзанд вафот этди

Жорий йил 20 феврал куни соат 17:40 ларда Хоразм вилоятининг Шовот тумани, Шовот маҳалласида жойлашган “Ортиқ ота” номли чойхонада, эгаси фуқаро К.О., унинг турмуш ўртоғи И.С., ҳамда фарзандлари З.О., О.О., ва Х.О.,лар  чойхонанинг ошхонасида жойлашган газ ўчоғидан газ сизиб чиқиши натижасида ис газидан заҳарланганлар. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Натижада К.О., турмуш ўртоғи И.С., ва фарзанди Х.О., ҳодиса жойида вафот этишган, икки нафар фарзанди З.О., ва О.О.,лар кучли заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

"Алоҳида қайд этиш керакки, бу борада бефарқ бўлмаслик, хавфсизлик қоидаларига тўлиқ риоя этишлик ҳақида кўплаб тушунтиришлар, хабарлар ва маълумотлар тарқатилган ва бу ишлар давом эттирилмоқда.  

Пандемия шароитида одамлардан барча ҳолатларда ўз турмушига, ҳаёт тарзига эътиборлироқ бўлиши, ўз хавфсизлиги баробарида бошқаларнинг ҳам осойишталигини ўйлаш лозимлиги кўп бора таъкидланиб келиняпти.

Ачинарлиси, одамлар ўз бефарқлиги туфайли яқинларининг қурбон бўлишига сабаб бўлмоқда", дея огоҳлантирмоқда Бош прокуратура.