Хоразмда икки ишчи қудуқда газдан заҳарланиб, вафот этди

Хоразмда икки ишчи қудуқда газдан заҳарланиб, вафот этди

«Хоразм сув таъминоти» МЧЖ Урганч туман бўлимига қарашли оқова сув ҳайдаш станциясининг икки ишчиси қудуқда газдан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда МЧЖ ахборот хизмати хабар қилди.

Воқеа 26 июнь куни тахминан соат 19:56 ларда Урганч тумани «Олтин кўл» МФЙ ҳудудида жойлашган 1-сонли оқова сув ҳайдаш станциясида (КНС) содир бўлган. 2 нафар ишчи оқова сувларни ҳайдаш станциясидаги насосни тозалаш мақсадида қудуққа тушган.

Хабарда қайд этилишича, ишчилар техник хавфсизлик ва шахсий ҳимоя қоидаларига риоя қилишмаган. Натижада, тахминан токсик газдан (сероводород) заҳарланган ва воқеа жойида вафот этган.