Хоразмда канализацияга тушган уч киши тирик чиқмади

Хоразмда канализацияга тушган уч киши тирик чиқмади

2021 йил 27 август куни соат 17:20 ларда вилоят ИИБнинг «102 CАLL CENTR» маркази оператори Урганч тумани, Чоткўпир қишлоғи, «Орзу» маҳалласида номаълум уч нафар фуқаро канализация қувури ичига тушиб кетиб, вафот этганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Вилоят прокуратураси маълумотига кўра, фуқаролар Х.Шукуруллоев, О.Курбанов ва Ш.Курбановлар Урганч тумани, Чоткўпир қишлоғи, «Орзу» маҳалласи ҳудудидаги кўп қаватли уйлардан чиққан канализация сувларини ҳайдаб чиқариш учун мўлжалланган канализация камерасига тушишганида, камера ичида тўпланиб қолган захарли газдан захарланиб, ҳодиса жойида вафот этишган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Урганч тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 27.08.2021 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 257-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ушбу жиноят иши вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси терговчилари иш юритувига ўтказилиб, вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.