Хоразмда қизига руҳий зўравонлик қилган ота ва амакига қамоқ жазоси тайинланди

Хоразмда қизига руҳий зўравонлик қилган ота ва амакига қамоқ жазоси тайинланди

Хоразм вилояти Хива туманида қизига руҳий зўравонлик қилган ота 5 суткага қамалди.

Хабарга кўра, Хива туманида яшовчи вояга етмаган қизга туман ички ишлар бўлими томонидан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ҳимоя ордери берилган. Қизда ҳимоя ордери бўлишига қарамай, отаси ва амакиси унга тазйиқ ўтказишда давом этган. Жабрланувчи судга мурожаат қилиб, отаси унга нисбатан уятсиз хатти-ҳаракатлар қилишни, ҳақоратлашни давом эттираётганини ва амакиси жанжал кўтариб, ўлдиришини айтиб таҳдид қилганини билдирган.

Қарорга кўра, айбланувчиларнинг шароити инобатга олинган ва қизнинг отаси ва амакисига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонуннинг 245, 309, 310, 311-моддалари қўлланилиб, 2061-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган.

Қизнинг отаси ва амакисига 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Жазонинг ҳар бир куни учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи қамоқ харажатлари учун ундирилиши белгиланган.