Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хоразмдаги оиланинг ис газидан заҳарланиб вафот этишига қушлар сабабчи бўлган
25.10.2019 11:13,  
490

22 октябрь куни Хоразмда 4 кишидан иборат бутун бошли оила эҳтиётсизлик оқибатида вафот этгани хабар қилинган эди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса юзасидан қўшимча маълумотларни тақдим этди.

Жорий йилнинг 22 октябрь кунидан 23 октябрь кунига ўтар кечаси Хоразм вилояти Янгиариқ тумани, Остона қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаролар К.Ғ., унинг турмуш ўртоғи ва 2 нафар фарзанди иситиш қозонининг дудбурони носозлиги боис ис газидан заҳарланиб, вафот этганлар.

Бахтсиз ҳодиса сабаблари ўрганилганда, хонадондаги иситиш қозони дудбуронининг (мўриси) ичига ёз пайтида қушлар ин қургани, дудбурон хас-хашак ва қушларнинг пати билан тўлиб қолгани ва тортиш кучини йўқотганлиги сабаб бўлган.

Табиий газнинг чала ёниши оқибатида ис гази ҳосил бўлиши ҳамда унинг уй ичига тўпланиши фуқароларнинг ўлимига олиб келган.

“Кириб келган куз-қиш мавсумида иситиш печларидан фойдаланишдан аввал дудбуронларнинг тозалиги ва тўғри ўрнатилганлигига ишонч ҳосил қилинг”, дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизмати хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан