Хоразмдаги «Шовот» каналидан 16 ёшли боланинг жасади топилди

Хоразмдаги «Шовот» каналидан 16 ёшли боланинг жасади топилди

Хоразм вилояти ФВВ қидирув гуруҳи Урганч шаҳридаги «Шовот» каналидан 16 ёшли бола жасадини  топди.

Марҳум 29 июнь куни чўккани аниқланган. 

Ҳолат юзасидан Янгибозор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 9-синф ўқувчиси дўстлари билан каналга чўмилишга борганда ушбу бахтсиз ҳодиса юз берган.