Хорижда вакцина олганлар Ўзбекистонга келса эмланадими?

Хорижда вакцина олганлар Ўзбекистонга келса эмланадими?

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева коронавирус "Чет элда коронавирусга қарши эмланганлар Ўзбекистонга келганида ҳам вакцинациясия жараёнига жалб қилинадими?" мавзусидаги саволга жавоб берди. 

— Чет элда эмланиб, эмланганлик сертификатини олган фуқаролар Ўзбекистонда эмланиши шарт эмас. Бундай ҳолатларда тиббиёт муассасалари ходимларига мазкур сертификат тақдим этилади ва фуқаро эмланганлар рўйхатига киритилади.

Хорижда вакцина қабул қилган фуқаролар 2 ёки 3 босқичли эмлашдан тўлиқ ўтганларидан сўнггина эмланганлик сертификатини оладилар. Баъзи давлатларда сертификат ўрнига маълумотнома берилади. Бу маълумотномада эмлашнинг барча босқичидан тўлиқ ўтган ёки ўтмаганлик тўғрисида ёзувлар киритилган бўлади. Бу ҳужжат тиббиёт ходимлари томонидан ўрганиб чиқилгач, мазкур фуқарони эмлаш бўйича хулоса қилинади.

Агар фуқаро чет элда ҳам мамлакатимизда қўлланилаётган вакцина билан эмланишни бошлаган бўлса, кейинги босқичларни юртимизда давом эттириши мумкин.