Хориждаги ватандошларимизни қайтариш учун яна чартер рейслар ташкил этиладими?

Хориждаги ватандошларимизни қайтариш учун яна чартер рейслар ташкил этиладими?

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарди.

— Чет элда бўлган ўзбекистонлик фуқаролар қайтиши учун чартер рейслар жадвали борми?

— Ҳозирги вақтда вазирлик чет элдаги ўзбекистонлик фуқаролар қайтишлари учун чартер рейслар жадвали ҳақида маълумотга эга эмас.

— Агар шундай жадвал бўлса, уни эълон қилиш мумкинми? Қатарда бўлган ўзбекистонликлар ҳозирда ишсиз қолишган ва уйга қайтишни хоҳлашади. Улар чартер рейсларни қанча кутиш кераклиги тўғрисида билишмоқчи?

— Чартер рейсларни ташкиллаштириш тўғрисида Республика махсус комиссияси қарор қабул қилади. Махсус комиссиянинг тегишли қарори қабул қилинганидан сўнг, чартер рейслар ва уларнинг йўналишлари тўғрисидаги хабар интернет ресурсларда эълон қилинади.

Қатардаги юртдошларимизга Қувайтдаги Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилиш ва чартер рейслар билан ватанига қайтиш истагида бўлганлар рўйхатига киритилиши учун керакли ҳужжатларни (паспорт маълумотлари ва телефон рақами) тақдим этиш тавсия этилади.

Махсус комиссия томонидан чартер рейслар жўнатилиши санаси аниқ қилингандан сўнг Элчихона юртдошларимизни қарор ҳақида хабардор қилади.

— Агар жадвал йўқ бўлса, унда ТИВ чет элдаги ўзбекистонликларга қандай ёрдам бермоқчи? ТИВнинг бундай имконияти борми? ТИВда чет элдаги ўзбекистонликлар билан алоқа борми?

— Чартер рейслар жадвали тўғрисида маълумот йўқлигини эътиборга олиб, ТИВ чет элдаги ҳамюртларимизга Ўзбекистоннинг элчихоналари ёки консул ташкилотларига батафсил маълумот олиш учун мурожаат қилишларини