ХТВ: Ўқитувчилар учун янги кўкрак нишонларини танлашда иштирок этинг!

ХТВ: Ўқитувчилар учун янги кўкрак нишонларини танлашда иштирок этинг!

Халқ таълими вазирлиги педагоглар мақомини кўтариш, уларни жамиятда энг ҳурматли касб эгаси даражасида эъзозлаш мақсадида ўқитувчи рамзини ифодаловчи нишонларни жорий этишни режалаштирмоқда.

Ҳозирда мазкур кўкрак нишонларининг 8 хил кўриниши ишлаб чиқилди. Соҳа вакиллари ўқитувчи рамзини ифодаловчи нишонлардан бирини танлашда иштирок этиши мумкин.

Халқ таълими вазирлиги ўқитувчи обрўсини ошириш учун жорий этилиши режалаштирилаётган кўкрак нишонларига овоз бериш учун барчани фаолликка чорлайди!

Овоз бериш учун ҳавола