Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яккабоғлик тадбиркор: бизга ёрдам керак эмас, дадам қамоқдан чиқса бўлди
28.08.2019 11:20,  
39

Бир неча ой олдин Яккабоғда ҳоким ўринбосарининг усга бензин сепиб ёқиб юборган тадбиркорнинг ўғли ўша воқеадан кейин нималар бўлганини сўзлаб берди. Бу ҳақида “Халқ сўзи” хабари бермоқда.

Тадбиркор Баҳриддин Исамовнинг ўғли Шарофиддиннинг хабар қилишича, ҳокимият вакиллари тадбиркорга етказган зарарни ҳали тўлиқ қоплагани йўқ. Улар олдин ўзлари бузиб ташлаган нарсаларни жойига қўйишган холос.

“Кимдир дўконимизни ҳокимиятдан келиб таъмирлаб беришди, деган гапларни тарқатибди. Аслида ҳокимият одамлари ўзлари бузган нарсаларни жойига қўйишди, холос, - дейди Шарофиддин.

Шундан сўнг ҳам дўконни пардозлаш ишларига тадбиркор яна 20 миллион харажат қилишган. Ундан ташқари бузилиш вақти тадбиркор мулкига ҳам катта зарар етган. Уни Шарофиддин суд орқали ундириб олишга умид қилмоқда.

“Умуман, бизга ҳокимиятнинг муруввати керак эмас, ўзимизнинг кучимиз етади. Фақат ҳозир тергов ишлари давом этаётгани учун отамизни эҳтиёт чораси сифатида ҳибсхонада ушлаб туришибди. Падари бузрукворимиз уйга қайтса, шу ердан туриб ҳам тергов ишларида иштирок этса, адолатдан бўлар эди”, - дейди тадбиркорнинг ўғли.

Эслатиб ўтамиз, Яккабоғда бўлиб ўтган шов-шувли воқеалардан кейин туманда текширувлар ўтказилиб, ҳокимият ҳатти-ҳаракатлари ноқонуний экани аниқланган эди. Шундан сўнг вилоят ҳокими узр сўраган, Яккабоғ туман ҳокими ўринбосарига нисбатан жиноят иши очилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан