Яккабоғ туманида эр-хотин жанжали тўрт кишининг ўлими билан тугади

Яккабоғ туманида эр-хотин жанжали тўрт кишининг ўлими билан тугади

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида мудҳиш қотиллик содир этилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Унда айтилишича, туманда эр-хотин жанжали оқибатида ота қайнонаси, ҳомиладор хотини ва икки нафар фарзандини пичоқлаган. Туман ИИБ тезкор қидирув бўлими ходимлари қoтилликда гумон қилинаётган отани Қамаши туманидан ушлаб келгани маълум қилинган.

Ўз навбатида, Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсуддиновнинг билдиришича, мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил 10 декабр куни Яккабоғ тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а, б, в, ж” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

“Жиноят содир этишда гумонланаётган шахс процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, - дейилади маҳкама матбуот хизмати хабарида.