Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Яланғоч саҳна ортидан «Кинотеатр» телеканали раҳбарига ҳайфсан эълон қилинди
1.02.2022 20:44

«Кинотеатр» телеканалида ярим тунда эфирга кетган очиқ саҳна ҳолати юзадан Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) томонидан дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганишлардан сўнг «Кинотеатр» телеканалининг эфирга тайёрлаш гуруҳи масъули А. А. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган, шунингдек, мутасадди раҳбар Н.Б.га ҳайфсан жазоси қўлланилган.

«Телеканал Бадиий кенгаши томонидан теледастурлар савияси экспертлар иштирокида атрофлича ва танқидий руҳда муҳокама қилинди. Келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан ташкилий, ижодий-техник чора-тадбирлар белгиланди», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, очиқ саҳна 2021 йилнинг 31 январь куни соат 22:00 да эфирга узатилган «Баунти» фильми намойишида эфирга кетган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан