Яна 16 кишидан коронаирус аниқланди

Яна 16 кишидан коронаирус аниқланди

 2020 йил 14 май соат 15:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2636 (+16) нафарни ташкил қилмоқда.

16 нафар янги касалланиш ҳолатининг 6 нафари хориждан келиб, карантинга олинган, қолган 10 нафари ҳам олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар орасидан аниқланди.

Хориждан келиб, касалланиш қайд этилган фуқароларнинг 5 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлса, 1 нафари эса Қозоғистондан келган. 

Айни пайтда юртимизда 2136 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 81 фоизни ташкил қилмоқда. Мамлакатимизда даволанаётган 489 нафар бемордан 11 нафари оғир аҳволда.