Яна 8 нафар судья ваколати муддати даврига қайта тайинланди

Яна 8 нафар судья ваколати муддати даврига  қайта тайинланди

Яна 8 нафар судьянинг иш жойи ўзгарди. Мазкур ўзгаришлар уларнинг ваколати муддати даврига судьялик лавозимига қайта тайинлангани билан боғлиқ.

Яъни, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши
қарорига мувофиқ:

Ёдгоров Фазлиддин Мухиддин ўғли–судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Ли Виталий Валентинович– судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Эргашев Мансур Фазилович– судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Тогоев Шерали Рамазонович – судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.

Раупов Умиджон Ғуломович – судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.

Зайниева Соҳиба Садриддиновна – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Бобоназаров Акмал Косимович– судьялик ваколати муддати даврига Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Рахимов Азизжон Азимжонович - судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва  шу муносабат билан Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.


 Судьялар олий кенгаши 
матбуот хизмати