Яна бир давлатда каннабис тиббий мақсадлар учун қонунийлаштирилди

Яна бир давлатда каннабис тиббий мақсадлар учун қонунийлаштирилди

Украинада асосида каннабис ўсимлиги бўлган баъзи дори воситалари, психотроп моддалари ва кимёвий бирикмалари наркотик моддалар рўйхатидан чиқарилди. Бу ҳақда мамлакат вазирлар маҳкамасининг фармонига асосланиб, Tengrinews хабар берди.

Хусусан, тетрагидроканнабинол (ТГК) хоссасидек таъсирга эга «Набилон» синтетик каннабиноиди, шунингдек, таркиби ТГК ва каннабидиол билан бир хил бўлган «Набиксимолс» каннабис экстрактига нисбатан тақиқ бекор қилинди.

Ҳужжатга кўра, Украинада энди «Набилон», «Набиксимолс» ва «Дронабинол» (ТГК) психотроп моддаларидан фақат дори воситалари ёки дори воситалариларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган моддалар шаклида фойдаланиш мумкин.

Шунингдек, изоляция қилинган каннабидиол моддаси ҳам давлат назоратидан олинади.

TCH нашрининг аниқлик киритишича, «Набилон» саратон кимётерапиясининг ножўя таъсирларини даволаш учун (кўнгил айниши ва қайт қилиш), «Набиксимолс» («Сативекс») эса склерозда мушаклардаги спазмларни йўқотиш учун қабул қилинади.