Яна 11 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди

Яна 11 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди

2020 йил 19 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2802 (+11) нафарни ташкил қилмоқда.

Қайд этилган янги касалланиш ҳолатларининг 10 нафари хориждан келган фуқароларда (улардан 7 нафари Россиядан келган ва 3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси) ҳамда 1 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар орасидан аниқланган.  

Айни пайтда юртимизда 2314 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайиб, 475 нафар бемор даволанмоқда, улардан 6 нафарининг аҳволи оғир.