Ўзбекистон U23 терма жамоаси Осиё Кубоги cаралаш босқичи учрашувларини D гуруҳида ўтказади.
Кувайт мамлакати қабул қиладиган ушбу баҳсларда U23 терма жамоамизга Бангладеш, Саудия Арабистони ва мезбон — Кувайт термаси рақиблик қилади.
D гуруҳи
- Саудия Арабистони
- Бангладеш
- Кувайт
- Ўзбекистон
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ушбу турнингнинг финал босқичи мезбони бўлгани боис саралашни ўртоқлик ўйинлари мақомида ўтказади ва жамоанинг натижалари инобатга олинмайди.