Янги кўприк қурилиши муносабати билан Тошкентдаги баъзи кўчалар ёпилади

Янги кўприк қурилиши муносабати билан Тошкентдаги баъзи кўчалар ёпилади

Яшнобод тумани Паркент ва Махтумқули кўчалари кесишмасидаги уч қаватли кўприк қурилиши ишларини жадаллаштириш ва иш жараёнида хавфсизликни таъминлаш мақсадида 3 март соат 23:00 дан 13 мартга қадар Яшнобод туманидаги Махтумқули кўчасининг Паркент ва Паҳлавон Маҳмуд кўчалари оралиғидаги қисми вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилди.

Шу вақт оралиғида ушбу йўналиш бўйлаб ҳаракатланувчи транспорт воситалари айланма йўллар орқали юришлари мумкин бўлади.